- Toshloq paxta tozalash korhonasi - http://toshloqpaxta.uz -

Мирзиёев ички туризм бўйича янги қарорни имзолади

Posted By admin On 08.02.2018 @ 09:32 In YANGILIKLAR | Comments Disabled

Ўзбекистон республикаси президентининг «Ўзбекистон Республикаси туризм салоҳиятини ривожлантириш учун қулай шароитлар яратиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида «Ички туризмни жадал ривожлантиришни таъминлаш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори имзоланди.

Унга кўра, «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш Дастурини амалга ошириш бўйича амалий чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бўйича давлат қўмитаси, Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси кенгаши, Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди ва «Нуроний» Ўзбекистон фахрийларини қўллаб-қувватлаш бўйича жамғармасига:

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимияти билан ҳамкорликда:

бир ойлик муддатда туристик инфратузилма юкламаси ҳисобга олинган ҳолда минтақалар кесимлари ва жалб этилган ташкилотлар томонидан турлар ҳамда экскурсияларни ташкиллаштириш жадвали тасдиқланиши;

доимий асосда ёшларни туризм соҳасидаги тадбиркорликка кенг жалб қилиш бўйича ахборот-ташвиқот тадбирлари ўтказишни таъминлаш;

амалий чора-тадбирлар режасини туристик оқимлар мавсумийлиги ва минтақаларнинг туристик инфратузилмаси тўла фойдаланилиши ҳисобга олинган ҳолда, жумладан туристик фаолият субъектларини жалб қилган ҳолда самарали амалга ошириш бўйича керакли чораларни кўриш;

Республика Маънавият ва маърифат маркази, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон ахборот ва матбуот агентлиги билан ҳамкорликда «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастурини амалга ошириш доирасида ОАВ ва Интернет тармоғида ички туризмни кенг тарғибот қилиш бўйича тадбирларни амалга ошириш вазифаси юкланди.


Article printed from Toshloq paxta tozalash korhonasi: http://toshloqpaxta.uz

URL to article: http://toshloqpaxta.uz/mirziyoev-ichki-turizm-b%d1%9ejicha-yangi-%d2%9barorni-imzoladi/

Copyright © 2015 Markazlashgan Respublika Ta'minot Bazasi AJ. All rights reserved.