Табиий газ ҳам нефть сингари жаҳон иқтисодида ва инсоният турмушида муҳим роль ўйновчи бойлик ҳисобланади. Аммо табиат бу неъматни ер юзи бўйлаб бир хил тақсимламаган. Дунёда табиий газнинг исботланган захиралари бўйича етакчи давлатларга оид турли хил маълумотлар учрайди. Кимдир бу борада Россияни биринчиликка қўйса, яна қайсидир тадқиқот марказининг ҳисоб-китобларига кўра Эрон бу борада мутлақ етакчи. […]