- Toshloq paxta tozalash korhonasi - https://toshloqpaxta.uz -
UZBEKISTON RESPUBLIKASI DAVLAT MULKI QO`MITASI QIMMATLI QOG`OZLAR TUG`RISIDAGI BUYRUG`I
Posted By admin On 28.10.2015 @ 08:00 In YANGILIKLAR,YANGILIKLAR | Comments Disabled
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИ ҚЎМИТАСИ ҲУЗУРИДАГИ ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ФАОЛИЯТИНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ ВА НАЗОРАТ ҚИЛИШ МАРКАЗИ БОШ ДИРЕКТОРИНИНГ
буйруғи
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИ ИШТИРОКЧИЛАРИ ТОМОНИДАН АХБОРОТ ТАҚДИМ ЭТИШ ВА ЭЪЛОН ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 31-сон, 369-модда)
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2012 йил 31 июлда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2383 ]
Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга [1](Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ буюраман:
Бош директор в. в. б. А. ОБИДОВ
Тошкент ш.,
2012 йил 24 июль,
2012-13-сон
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази Бош директорининг 2012 йил 24 июлдаги 2012-13-сон буйруғига
ИЛОВА
Қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ахборот тақдим этиш ва эълон қилиш
ҚОИДАЛАРИ
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 29-30-сон, 278-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 30 мартдаги 126-сонли қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази тўғрисидаги низомга [3] (Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1996 й., 3-сон, 11-модда) мувофиқ, қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари томонидан ахборотни тақдим этиш ва эълон қилиш тартибини белгилайди.
I боб. Умумий қоидалар
ахборотни ошкор қилиш — қимматли қоғозлар бозорида манфаатдор шахсларнинг ахборотни олиш мақсадидан қатъи назар, ахборотдан унинг топилиши ва олинишини кафолатлайдиган шаклларда фойдаланишини таъминлаш;
муҳим факт — қимматли қоғозлар баҳосига ёки улар бўйича олинадиган даромад миқдорига таъсир кўрсата оладиган эмитент молиявий-хўжалик фаолиятида ёки корпоратив ҳаракатларида юз берган ўзгаришлар;
қимматли қоғозлар бозори иштирокчилари — қимматли қоғозлар эмитентлари, қимматли қоғозларнинг эгалари, инвесторлар, қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда биржалар;
қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчиси — қимматли қоғозлар бозорида профессионал фаолиятни амалга оширувчи юридик шахс;
қимматли қоғозлар эгаси — қимматли қоғозлар ўзига мулк ҳуқуқи ёки бошқа ашёвий ҳуқуқ асосида тегишли бўлган юридик ёки жисмоний шахс;
эмитент — эмиссиявий қимматли қоғозлар чиқарувчи ва улар юзасидан қимматли қоғозларнинг эгалари олдида мажбуриятлари бўлган юридик шахс;
инвестор — қимматли қоғозларни ўз номидан ва ўз ҳисобидан олувчи юридик ёки жисмоний шахс;
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органи — Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази ва унинг ҳудудий бошқармалари.
оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш;
ҳисоботлар, маълумотлар ва бошқа ахборот тақдим этиш орқали амалга оширилади.
II боб. Эмитентнинг ахборотни ошкор қилиши
қимматли қоғозлар эмиссия рисоласида;
эмитентнинг йилнинг ҳар чорагидаги ва йиллик ҳисоботида;
эмитентнинг фаолиятидаги муҳим фактлар тўғрисидаги хабарларда ошкор қилади.
қимматли қоғозлар эмиссия рисоласини ва эмитентнинг йиллик ҳисоботини барча манфаатдор шахслар танишиб чиқиши учун тақдим этиши;
қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органининг сайтига жойлаштириш орқали:
қимматли қоғозларни жойлаштириш бошланишига камида икки ҳафта қолганида қимматли қоғозлар эмиссия рисоласининг матни билан танишиб чиқиш жойи ва тартиби тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 39-моддаси иккинчи қисмининг иккинчи [4], тўртинчи [5], бешинчи [6] ва ўн иккинчи хатбошиларида [7] кўрсатилган ахборотни;
йиллик ҳисоботни акциядорларнинг ёки эмитентнинг бошқа олий бошқарув органининг йиллик умумий йиғилиши ўтказилганидан кейин икки ҳафта ичида;
эмитентнинг йилнинг ҳар чорагидаги ҳисоботини ҳисобот чораги тугаганидан кейин бир ой ичида;
эмитентнинг фаолиятидаги муҳим факт ҳақидаги хабарни у юз берган санадан эътиборан икки иш куни ичида ошкор қилишга мажбур.
III боб. Қимматли қоғозлар бозори профессионал иштирокчиси, қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиси, қимматли қоғозлар эгаси ҳамда инвестор томонидан ахборотнинг ошкор қилиниши
йилнинг бир чораги давомида фақат бир эмитентнинг қимматли қоғозлари билан операциялар;
бир эмитентнинг қимматли қоғозлари билан бир марталик операция, агар бу операция бўйича қимматли қоғозларнинг сони мазкур қимматли қоғозлар умумий сонининг камида 15 фоизини ташкил этган бўлса, уларни амалга оширилганлиги ҳақида қимматли қоғозлар бозорини тартибга солиш бўйича ваколатли давлат органига икки иш куни ичида ёзма шаклда ахборот беради.
Мазкур бандга мувофиқ ошкор қилинаётган ахборотда эмитентнинг номи, қимматли қоғозлар тури, миқдори, типи, шунингдек мазкур қимматли қоғозлар умумий сонига нисбатан фоизи акс эттирилиши лозим.
унинг асосий муҳри ва ижроия органи раҳбарининг имзоси билан тасдиқланган бухгалтерия балансининг (банклар ва суғурта ташкилотларидан ташқари) нусхасини;
ўз маблағлари ва инвестиция активларининг ўртача йиллик қиймати тўғрисидаги ҳисоботни мазкур Қоидаларнинг 4-иловасига [14]мувофиқ шаклда (инвестиция активларнинг ишончли бошқарувчилари учун) тақдим этади.
савдода битимлар тузиш қоидаларини;
савдога қўйишга рухсат берилган қимматли қоғозлар рўйхатини;
қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ахборотни ошкор қилади.
IV боб. Якуний қоидалар
26. Мазкур Қоидалар талабларини бузганликда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Article printed from Toshloq paxta tozalash korhonasi: https://toshloqpaxta.uz
URL to article: https://toshloqpaxta.uz/hamjihatligimiz-ifodasi/
URLs in this post:
[1] низомга : #402162
[2] иловага: #2038490
[3] низомга: #402165
[4] иккинчи: #1376269
[5] тўртинчи: #1376271
[6] бешинчи: #1376272
[7] ўн иккинчи хатбошиларида: #1376279
[8] 8-бандида : #2038547
[9] 1: #2038730
[10] 2-иловасига : #2038789
[11] Қонунида: #1375802
[12] 3-иловасига : #2039220
[13] 40-моддасида : #1376319
[14] 4-иловасига : #2039607
[15] 5-иловасига : #2039631
Click here to print.
Copyright © 2015 Markazlashgan Respublika Ta'minot Bazasi AJ. All rights reserved.