А A
00:57:39 12.12.2019 Payshanba

9:05 | 22 January 2019

100 000 сўмлик банкнота чиқарилишининг инфляцияга таъсири борми?

Print Print
f7bf5a53032e5051416fe188c3c39eed

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Муҳамет Жумагалдиев қуйидаги фикрларни билдирди, деб ёзмоқда ЎзА. Kun.uz сайти.

– Маълумки, шу йилнинг 15 январь куни Олий Мажлис Сенати 100 минг сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади.

Марказий банк томонидан 100 минг сўмлик банкнотани муомалага чиқаришдан мақсад аҳолига нақд пул орқали ҳисоб-китобларда қулайлик яратиш, сақлаш, ташишни осонлаштириш, муомаладаги банкноталар структурасини оптималлаштиришдан иборат.

Юз минг сўмлик банкнота эскирган пул бирликларини муомаладан чиқариш ҳисобига муомалага киритилмоқда. Шунинг учун, бу банкноталарнинг муомалага чиқарилиши амалдаги нақд пул массасининг ошишига олиб келмайди.

Демак, муомаладаги нақд пуллар структурасининг ўзгариши инфляциянинг ошишига таъсир қилмайди. Яна ҳам соддароқ айтганда, 100 минг сўмлик пул аҳолига қўшимча қулайлик яратади ва банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини оширади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сенат 100 000 сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллаганди.

Манба Kun.uz

Ishonch telefoni

phone2

+998 73 238-52-60

December 2019
M T W T F S S
« Feb    
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031