А A
06:10:59 10.01.2025 Juma

Markazlashgan Respublika Ta'minot Bazasi

Давно выяснено, что при оценке дизайна и композиции читаемый текст мешает сосредоточиться. Lorem Ipsum используют потому, что тот обеспечивает более или менее стандартное заполнение шаблона, а также реальное распределение букв и пробелов в абзацах, которое не получается при простой дубликации "Здесь ваш текст.. Здесь ваш текст.. Здесь ваш текст.." Многие программы электронной вёрстки и редакторы HTML используют Lorem Ipsum.

Batafsil
onlayn-qabul qabulga-yozilish main_right_3

PAXTA TOZALASH KORHONALARINING TEXNOLOGIK SHEMASI

ценке дизайна и композиции читаемый текст мешает сосредоточиться. Lorem Ipsum используют потому, что тот обеспечивает более или менее стандартное заполнение шаблона, а также реальное распределение букв и пробелов в абзацах, которое не получается при простой дубликации "Здесь ваш текст.. Здесь ваш текст.. Здесь ваш текст.." Многие программы электронной вёрстки и редакторы HTML используют Lorem Ipsum.
...

Paxta tozalash korxonasining na’munaviy texnologik sxemasi

YANGILIKLAR

Arhiv
f7bf5a53032e5051416fe188c3c39eed

9:05 | 22 January 2019

100 000 сўмлик банкнота чиқарилишининг инфляцияга таъсири борми?

Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитаси раиси Муҳамет Жумагалдиев қуйидаги фикрларни билдирди, деб ёзмоқда ЎзА. Kun.uz сайти.

– Маълумки, шу йилнинг 15 январь куни Олий Мажлис Сенати 100 минг сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллади.

Марказий банк томонидан 100 минг сўмлик банкнотани муомалага чиқаришдан мақсад аҳолига нақд пул орқали ҳисоб-китобларда қулайлик яратиш, сақлаш, ташишни осонлаштириш, муомаладаги банкноталар структурасини оптималлаштиришдан иборат.

Юз минг сўмлик банкнота эскирган пул бирликларини муомаладан чиқариш ҳисобига муомалага киритилмоқда. Шунинг учун, бу банкноталарнинг муомалага чиқарилиши амалдаги нақд пул массасининг ошишига олиб келмайди.

Демак, муомаладаги нақд пуллар структурасининг ўзгариши инфляциянинг ошишига таъсир қилмайди. Яна ҳам соддароқ айтганда, 100 минг сўмлик пул аҳолига қўшимча қулайлик яратади ва банкоматлар орқали хизмат кўрсатиш сифати ва самарадорлигини оширади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Сенат 100 000 сўмлик банкнот намунаси ва дизайнини маъқуллаганди.

Манба Kun.uz

Batafsil
9f166963adf00a071e9327e4f5dc05d3

8:49 | 15 January 2019

Тошкент вилоятида фермер хўжаликлари ер майдонлари мақбуллаштирилмоқда

Шу йилнинг 9 январь куни Вазирлар Маҳкамасининг “Фермер хўжаликларни ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган эди хабар беради Kun.uz.

Қарорга асосан, Тошкент вилояти Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан вилоятдаги бир қанча фермер хўжаликларининг ер майдонлари мақбуллаштирилмоқда.

Ташкилотнинг вилоят кенгаши раиси ўринбосари Зойир Эшнаев ушбу жараёнга тўхталар экан, жумладан ҳозирги кунга қадар қишлоқ хўжалиги ерларидан фойдаланишда учраётган тизимли муаммоларни санаб ўтди.

Очиғи, боғдорчилик, узумчилик, мева сабзавотчилик каби йўналишларга ер ажратишда майдалашиб кетилган.

Пахта-ғаллачиликка ихтисослашган фермер хўжаликларини ташкил этишда ҳам 10-15 гектардан экин ерлари ажратилганлигини тан олиш керак.

Шунингдек, фермернинг йиллик бизнес режасини тузиш ва ижросини назорат қилиш уддалаб бўлмас вазифага айланиб қолган.

Фермер хўжаликлари ер майдонларига экинларни жойлаштириш ва ҳосилдорликни белгилаш ҳамда айрим қишлоқ хўжалиги экинларини шартномага асосан кўп ёки кам экилишини бошқариш ишлари мураккаблашиб кетганига ҳам алоҳида урғу бериш зарур.

Бундан ташқари, тизимда айрим экин ерлари номутахассис, ерни қадрига етмайдиган шахсларнинг қўлига ўтиб қолиши – ерларнинг мелиоратив ҳолатини ёмонлашишга ҳам олиб келган.

Ҳукуматимизнинг қарори билан фермер хўжаликлари ер майдонлари мақбуллаштирилиши ердан мақсадли фойдаланиш ва ер ижара шартномаси талабларини сўзсиз ижросини таъминланиши тўғри йўлга қўйилишига замин яратилди.

Келгусида фермер хўжаликларини йириклашиши билан уларни ишлаб чиқариш фаолияти тўғри йўлга қўйилади, тузилган контрактация шартномаларининг бажарилиши, маҳсулот сотишдан тушган маблағларнинг банк ҳисоб варақлари орқали айланиши ҳамда дебитор-кредитор қарздорликлари ва молиявий ҳолатини ҳисоб-китоби ҳам яхшиланади.

Бундан ташқари, фермер хўжаликлари фаолиятида қўшимча тармоқлар ташкил этиш, зарур қишлоқ хўжалиги техникалари билан таъминлаш, моддий-техника ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳолатини назорат ва таҳлил қилиб борилиши осонлашади.

Манба Kun.uz

Batafsil
6efe8722be0b36f5968567c58d3ef09e

13:54 | 11 January 2019

Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюрди

Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилмоқда хамда Kun.uz.

Қайд этилишича, давлат раҳбари вилоятда қурилаётган уй-жойлар, илмий ва маданий объектлар, иқтисодий лойиҳалар билан танишади.

Тушдан кейин Самарқанд шаҳрида фаоллар иштирокида йиғилиш ўтказилади, дейилади хабарда.

Йиғилишда вилоят ҳокимини тайинлаш масаласи ҳам кўрилиши кутилмоқда.

Маълумот учун, 2018 йилнинг июлидан буён Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи ҳисобланади.

Манба Kun.uz

Batafsil
32a69435fa76d7922f35fea9c8594ca6

14:42 | 10 January 2019

Солиқ қарздорлигини пластик картадан сўзсиз ундириш ҳуқуқини берувчи норма бекор қилинди

Солиқ органларига солиқ қарздорлигини жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан сўзсиз ҳисобдан чиқариш ҳуқуқини берувчи норма бекор қилинди, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Ўтган йил июнь ойида давлат раҳбари давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаган. Унинг бандларидан бирида солиқчиларга юзага келган солиқ қарздорлигини солиқ тўловчи-жисмоний шахсларнинг пластик карталарига хизмат кўрсатувчи банк ҳисобварақларидан сўзсиз ҳисобдан чиқариш ҳуқуқи берилган. Бунда ҳисобдан чиқариладиган сумма ойига 2 ЭКИҲдан кўп бўлмаслиги керак.

Бироқ норма амалда қўлланмади:

биринчидан, расмий-юридик нуқтаи назардан олганда, ушбу ваколат қонун ҳужжатларида назарда тутилиши керак. Кам деганда, Солиқ кодексининг 63-моддасига тегишли тузатишлар киритиш зарур эди. Бироқ Кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар умумий пакетида улар акс этмади.

Бунинг устига, ушбу ваколатни амалга оширишнинг аниқ механизмини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш талаб этилар эди. Тегишли лойиҳани муҳокамага қўйиб, бунга уриниб кўрдилар. Муҳокама давомида унга доир 57 та фикр-мулоҳаза ва таклиф келиб тушганлиги қисман ҳужжатнинг сифати ҳақида гувоҳлик беради.

иккинчидан, солиқ органларига бундай ваколат бериш ғоясининг ўзини нафақат оддий фуқаролар, балки ҳокимият вакиллари ҳам маъқулламадилар. Хусусан, Марказий банк идоравий манфаатлар бошқа соҳалар ёки умуман мамлакат иқтисодиёти ривожига салбий таъсир кўрсатмаслиги керак дея фикр билдирди.

Эҳтимол, ушбу омиллар солиқчиларга қарздорликни сўзсиз ундириб олиш ҳуқуқини берган норма 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотишига хизмат қилгандир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ДСҚда солиқ қарзини пластик картадан сўзсиз ундириш лойиҳаси учун масъул бўлган бошқарма бошлиғи ишдан бўшатилганди.

Манба Kun.uz

Batafsil
cc682527c28eb5baeff9d1962091e476

10:48 | 9 January 2019

Президент инвестициялар масаласида йиғилиш ўтказди. Лойиҳаларни амалга оширишда янги тизим ташкил этилади

Бугун, 8 январь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида жорий йилги инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Хабар беради KUN.UZ

Унда ҳукумат аъзолари, Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимлари, мамлакатимизнинг хориждаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарлари иштирок этди.

«Фаол инвестиция сиёсати – барқарор иқтисодий ривожланишга эришишнинг энг муҳим шартларидан биридир. Шу боис давлатимиз раҳбари ташаббуси билан 2019 йил мамлакатимизда «Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили» деб эълон қилинди. 2019 йилги Инвестиция дастурига 16,6 миллиард долларлик 3 мингдан зиёд лойиҳа киритилган. Бу 2018 йилдагига нисбатан 16 фоиз кўпдир. Жумладан, жорий йилги Инвестиция дастури доирасида умумий қиймати 3,2 миллиард доллар бўлган 140 та ишлаб чиқариш қувватини фойдаланишга топшириш режалаштирилган», дейилади президент матбуот хизмати хабарида.

Видеоселекторда мазкур йирик ва муҳим лойиҳаларни ўз муддатида ва сифатли амалга ошириш масалалари муҳокама қилинган.

Хорижий давлатлар ва инвесторлар билан фаол иш олиб борилаётгани натижасида жами инвестицияларнинг 25 фоизини тўғридан-тўғри чет эл сармоялари ташкил этаётгани қайд этилган. Хусусан, жорий йилда шундай инвестициялар иштирокидаги 320 та лойиҳа доирасида 4,2 миллиард доллар ўзлаштирилиши кўзда тутилган.

Президент тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳаларни сўзсиз амалга ошириш, чет эллик инвесторларга ҳар томонлама ёрдам бериш ҳукуматнинг энг муҳим вазифаси бўлиши кераклигини таъкидлаган. Инвестицияларнинг асосий қисмини ўзлаштиришни йилнинг охирги ойларига қолдириш амалиётига чек қўйиб, барча тармоқлар ва ҳудудларда буни биринчи ярим йилликда камида 35 фоизга, тўққиз ойликда 70 фоизга етказиш зарурлиги қайд этилган.

Бу борадаги вазифалар Вазирлар Маҳкамаси комплекслари бўйича таҳлил қилинган. Хорижий инвестициялар улуши аввалги йилдагига нисбатан камайган, маблағларни ўзлаштириш суст ташкил этилган соҳа ва тармоқлар кўрсатиб ўтилган. Йил охирига қадар қўшимча сармояларни жалб қилиш, уларни тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларга талаб юқори бўлган соҳа ва ҳудудларга йўналтириш, ушбу ресурсларнинг ўзлаштирилишини назоратга олиш бўйича топшириқлар берилган.

Йиғилишда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ҳисобига ҳудудий лойиҳаларни амалга ошириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Шундай ишлар натижасида ўтган йили 1 миллиард доллардан зиёд инвестициялар ўзлаштирилган, 133та янги корхона ишга туширилган. Бироқ, ҳокимлар ва уларнинг инвестиция бўйича ўринбосарлари ишни ташкил этишда камчиликларга йўл қўйгани оқибатида Тошкент шаҳри, Қорақалпоғистон Республикаси, Самарқанд, Андижон, Фарғона, Наманган, Сурхондарё, Сирдарё вилоятларида айрим объектлар фойдаланишга топширилмай қолган.

Давлат раҳбари бу лойиҳаларда юзага келган муаммоларни бартараф этиш бўйича тармоқ жадваллари ишлаб чиқиш ва ижросини назоратга олиш юзасидан топшириқ берган.

Жорий йилда тўғридан-тўғри инвестициялар иштирокида 209та ҳудудий лойиҳа амалга оширилиб, 1,9 миллиард доллар ёки ўтган йилдагига нисбатан 2 баробар кўп маблағ ўзлаштирилиши режалаштирилган. Йиғилишда шу ва мамлакатимиз элчилари кўмагида шакллантирилган қўшимча лойиҳаларни амалга ошириш учун ҳар бир ҳудудга республика идоралари раҳбарлари масъул этиб бириктирилди.

Эндиликда ҳудудлар ва тармоқларда тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар кўламини кенгайтириш, уларни амалга оширишда қатъий назорат механизмини ўрнатиш учун янги тизим ташкил этилиши маълум қилинди.

Унга мувофиқ:

Биринчи – вилоят ҳокимлари ҳар ҳафтада биттадан туман ёки шаҳарга бориб, элчилар билан алоқа ўрнатган ҳолда, у ерга тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни жалб қилиш бўйича ишларни ташкил қилади. Худди шундай, тармоқ раҳбарлари ҳам ҳар ҳафтада битта вилоятга бориб, ўша жойдаги корхоналари билан бирга амалдаги лойиҳаларни бажариш ва қўшимча инвестиция лойиҳалари бўйича иш олиб боради. Бош вазир ва унинг ўринбосари элчилар иштирокида ҳудудлар ва тармоқларга жалб қилинган хорижий инвестицияларни ўзлаштириш ҳолатини мунтазам муҳокама қилиб боради. Натижаларига қараб, ҳокимлар ва тармоқлар раҳбарлари рағбатлантирилади ёки уларга нисбатан иш ҳақининг 50 фоизи миқдорида жарима қўлланади.

Ҳудудларга бириктирилган республика идоралари раҳбарлари вилоят ҳокимлари ва элчилар билан биргаликда ҳар бир туман (шаҳар)да тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар иштирокидаги лойиҳалар ҳолатини ўрганиб, уларнинг ижросини жадаллаштириш бўйича аниқ чоралар кўради. Шунингдек, қўшимча лойиҳалар бўйича таклифлар ишлаб чиқиб, хорижий инвесторларни жалб қилади.

Иккинчи – Инвестиция қўмитаси ҳудудлар ва тармоқларнинг инвестиция лойиҳалари бўйича таклифларини умумлаштириб, самарадорлигини баҳолайди ва ягона электрон «онлайн» базани шакллантиради.

Учинчи – Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда ҳудудларга бириктирилган элчилар ягона электрон базага киритилган лойиҳаларга хорижий инвесторларни жалб этади.

Тўртинчи – Вазирлар Маҳкамаси саралаб олинган истиқболли лойиҳаларни амалга ошириш учун хорижий инвесторлар билан тегишли келишувларни расмийлаштириб, ижросини назоратга олиш бўйича «йўл хариталари»ни тасдиқлайди.

Президент Шавкат Мирзиёев янги лойиҳа таклифларига инвесторларни жалб қилишни янада фаоллаштириш учун ҳар йили барча ҳудудларда камида бир маротаба хорижий сармоядорлар иштирокида инвестиция форумлари ўтказиш, шунингдек, хориждаги йирик халқаро инвестиция форумларида республикамиз тадбиркорлари иштирокини таъминлаш зарурлигини таъкидлади. Инвестиция қўмитаси, Ташқи ишлар вазирлигига жорий йилда ҳудудларда ташкил этиладиган инвестиция форумлари режа-жадвалларини шакллантириш бўйича кўрсатмалар берди.

«Энг муҳими, инвестиция лойиҳаларини тўғри жойлаштириш керак. Бу борада инвесторларнинг ягона талаби – лойиҳа мўлжалланган жой зарур инфратузилма тармоқларига эга бўлишидир. Шунинг учун, кеча урбанизация жараёнини такомиллаштириш бўйича Президент қарорини қабул қилдик. Бундан асосий мақсад – инфратузилмаси мавжуд ва ривожланиши қулай бўлган жойларга инвесторлар жалб қилиш орқали саноатни тизимли ривожлантиришга эришамиз. Саноат бор жойда иш ўринлари ва даромад бўлади, уй-жойлар ва ижтимоий объектлар, кичик шаҳарчалар барпо этилади», – деган Шавкат Мирзиёев.

Видеоселектор йиғилишида яна бир муҳим масала – хорижий инвесторлар лойиҳасини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш масаласи муҳокама қилинди. Халқаро тажрибадан келиб чиққан ҳолда, хорижий инвесторларни қўллаб-қувватлаш жамғармасини ташкил этиш вазифаси қўйилди.

Мамлакатимиз тижорат банклари жорий йилда хорижий банкларнинг жами 740 миллион доллар миқдоридаги тўғридан-тўғри кредитларини жалб қилиши режалаштирилган.

Йиғилишда узоқ муддатли, паст фоизли тўғридан-тўғри хорижий кредит ресурсларини жалб этиш ишларини кучайтириш лозимлиги таъкидланди.

Тўғридан-тўғри инвестициялар иштирокида ишончли лойиҳалар портфелини шакллантириб бориш тизимини яратиш масаласи ҳам муҳокама қилинди.

Жорий йилда 84та лойиҳа доирасида халқаро молия институтлари ва донорларнинг 2,7 миллиард доллар маблағини ўзлаштириш кўзда тутилган. Йиғилишда бу лойиҳалар Вазирлар Маҳкамаси комплекслари кесимида таҳлил қилиниб, уларни ўз муддатида ва сифатли амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар белгилаб берилди.

Бундан ташқари, 2 минг 800та ижтимоий соҳа ва инфратузилма объектларини қуриш ва таъмирлаш режалаштирилган. Давлатимиз раҳбари халқимизнинг ҳаёт сифатига дахлдор бу масалага алоҳида эътибор қаратиб, мактабгача таълим муассасалари, мактаблар, соғлиқни сақлаш объектлари, йўллар, ичимлик суви тармоқларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича белгиланган ишларни жадаллаштириш зарурлигини таъкидлади.

Видеоселекторда Инвестиция дастурига киритилган лойиҳалар ижросини ташкил этиш юзасидан кўрилаётган чоралар ҳақида ҳукумат аъзолари, вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва вилоят ҳокимларининг ҳисоботи тингланди.

Манба Kun.uz

Batafsil
Arhiv
  • _MG_1278
  • _MG_1167
  • _MG_1220
  • линтер
  • _MG_1215
  • _MG_1170

Телефон доверия

phone2

+998 73 238-52-60

January 2019
M T W T F S S
« Feb   Feb »
 123456
78910111213
14151617181920
21222324252627
28293031