А A
21:05:35 22.12.2024 Yakshanba

10:54 | 12 February 2019

Газга энг бой давлатлар. Ўзбекистон йигирматаликда

Print Print
52f667ed2e1a88f8a0ab7a4e5456b744

Табиий газ ҳам нефть сингари жаҳон иқтисодида ва инсоният турмушида муҳим роль ўйновчи бойлик ҳисобланади. Аммо табиат бу неъматни ер юзи бўйлаб бир хил тақсимламаган.

Дунёда табиий газнинг исботланган захиралари бўйича етакчи давлатларга оид турли хил маълумотлар учрайди. Кимдир бу борада Россияни биринчиликка қўйса, яна қайсидир тадқиқот марказининг ҳисоб-китобларига кўра Эрон бу борада мутлақ етакчи. Шунингдек Қатар ва ҳатто Туркманистонни ҳам табиий газга энг бой ҳисобловчи ташкилотлар бор.

Қуйида эътиборингизга соҳага оид тадқиқотлар ва қазиш ишлари борасида катта тажрибага эга бўлган British Petroleum транснациональ нефтегаз компанияси ҳамда Жаҳон энергетикасининг статистик таҳлили (Statistical Review of World Energy) маълумотлариасосидаги 2018 йилда тузилган газга (шу жумладан сланц газига ҳам) энг бой давлатлар рейтинги тақдим этилади. хабар беради kun.uz

  1. Россия – 47,8 трлн куб.метр
  2. Эрон – 33,72 трлн куб.метр
  3. Қатар – 24,07 трлн куб.метр
  4. АҚШ – 8,7 трлн куб.метр
  5. Саудия Арабистони – 8,6 трлн куб.метр
  6. Туркманистон* – 7,5 трлн куб.метр
  7. БАА – 6,1 трлн куб.метр
  8. Венесуэла – 5,7 трлн куб.метр
  9. Нигерия – 5,47 трлн куб.метр
  10. Хитой – 5,44 трлн куб.метр

* Айрим маълумотларга қараганда Туркманистон 17,5–25 трлн. куб.метр захирага эга. Аммо бу давлатда кўп маълумотлар ошкор қилинмаслиги боис рақамлар фарқланади.

Табиий газни қазиб олишда эса рейтинг кескин ўзгаради.

  1. АҚШ – йилига 751 млрд куб.м
  2. Россия – йилига 642 млрд куб.м
  3. Эрон – йилига 227 млрд куб.м
  4. Қатар – йилига 183 млрд куб.м
  5. Канада – йилига 174 млрд куб.м
  6. Хитой – йилига 137 млрд куб.м
  7. Норвегия – йилига 120 млрд куб.м
  8. Саудия Арабистони – йилига 111 млрд куб.м
  9. Жазоир – йилига 93 млрд куб.м
  10. Туркманистон – йилига 82 млрд куб.м

Мавзуга оид: British Petroleum ҳисоб-китобига кўра, Ўзбекистон 1,85 трлн куб.метр газ захираси билан дунёда 19-ўринни эгаллайди. Қазиб олиш ҳажми бўйича 2016-2017 йилларда йилига 57-62 млрд куб.м кўрсаткич билан 14-15 ўринларда

манба KUN.UZ

Ishonch telefoni

phone2

+998 73 238-52-60

December 2024
M T W T F S S
« Aug    
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031