А A
16:44:48 22.12.2024 Yakshanba

19:15 | 2 June 2022

“Тошлоқ пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!

Print Print
index

“Тошлоқ пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларининг йиллик умумий йиғилиши 2022 йил “23” июн куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 1400 да Фарғона вилояти, Тошлоқ шахарча, Навоий кўчаси, 63-уйда жойлашган “Тошлоқ пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида бўлиб ўтади.

Йиғилиш қатнашчилари рўйхатга олиш соат 1300 бошланади.

Жамиятнинг расмий веб-сайти: www.toshloqpaxta.uz

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:

  1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. Акциядорларнинг йиллик умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  3. Жамият ижроия органи раҳбарининг 2021 йилдаги фаолияти ҳамда бизнес-режа кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият Бош директорининг ҳисоботини эшитиш.
  4. Жамият кузатув кенгашининг 2021 йилдаги фаолияти бўйича ҳисоботини эшитиш.
  5. Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича аудиторлик ташкилотларининг хулосаларини тасдиқлаш.
  6. Жамиятнинг 2021 йиллик ҳисоботини ва 2022 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
  7. Жамиятнинг 2021 йил якунлари бўйича молия-хўжалик фаолиятини текшириш якунларига кўра тафтиш комиссияси хулосасини эшитиш.
  8. Жамиятнинг ўтган йиллардаги тақсимланмаган фойдаси ва 2021 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
  9. Жамият ижроия органи рахбари билан тузилган мехнат шартномасининг муддатини узайтириш масаласини кўриб чиқиш.
  10. Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
  11. Жамият кузатув кенгаши аъзоларига хақ тўлаш масаласини кўриб чиқиш.
  12. 12. Жамиятнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.
  13. Жамиятнинг янги тахрирда уставини ва ички низомларини тасдиқлаш.
  14. 2021 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини, шу жумладан Халқаро стандартларга мувофиқ тузилган молиявий ҳисоботларнинг Халқаро аудит стандартларга мувофиқ аудиторлик текширувини ўтказиш тўғрисида, аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақнинг энг кўп миқдорини белгилаш.
  15. Жамиятнинг аффилланган шахслари билан келгусида жамият томонидан кундалик хўжалик фаолияти жараёнида акциядорларнинг кейинги йиллик умумий йиғилишигача бўлган даврда тузилиши мумкин бўлган битимларни тасдиқлаш.
  16. 16. Жамиятда 2021 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2022 йил 09 июнь ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 2022 йил 17 июнь ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган).

Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Тошлоқ пахта тозалашакциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:
Фарғона вилояти, Тошлоқ шахарча, Навоий кўчаси, 63-уй
, электрон почта: info@toshloqpaxta.uz , тел.:(90) 166 06 50.

Ishonch telefoni

phone2

+998 73 238-52-60

December 2024
M T W T F S S
« Aug    
 1
2345678
9101112131415
16171819202122
23242526272829
3031