11:28 | 2 June 2023
“Тошлок пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорлари диққатига!
“Тошлок пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши 2023 йил “27” июн куни ўтказилади. Умумий йиғилиш соат 1100да Фарғона шахар Мустакиллик кўчаси 312-уйда жойлашган “Тошлок пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади. Йиғилиш қатнашчилари соат 10 00 рўйхатга олиш бошланади.
Жамиятнинг электрон манзили: www.toshloqpaxta.uz
КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:
Умумий йиғилиш регламенти ва саноқ комиссияси таркибини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2022 йил якуни ва бизнес-режаси кўрсаткичларини бажарилиши бўйича жамият ижроия органи раҳбарининг ҳисоботини тасдиқлаш.
- Жамяитнинг 2022 йил якуни бўйича йиллик бухгалтерия баланси ва молиявий натижаларини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг ташқи аудиторининг 2022 йил молия-хўжалик якуни бўйича хулосасини тасдиқлаш.
- Жамият кузатув кенгашининг 2022 йил якуни бўйича ҳисоботини тасдиқлаш.
- Жамиятнинг 2022 йил якуни бўйича олинган соф фойдасини тақсимлаш.
- Жамият ижроия органи раҳбари билан тузилган меҳнат шартномасининг муддатини узайтиришни кўриб чиқиш.
- 2023 йил молия-хўжалик фаолияти якуни бўйича аудиторлик текширувини ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини ва унинг хизматларига тўланадиган ҳақининг энг кўп миқдорини белгилаш.
- Жамиятнинг 2023 йил учун мўлжалланган бизнес-режасини тасдиқлаш.
- Жамият кузатув кенгаши аъзоларини сайлаш.
- Жамият ижро органи ходимларнинг штаталра жадвалини тасдиқлаш.
- Жамиятда 2022 йил якунлари бўйича ўтказилган корпоратив бошқарув тизимини мустақил баҳолаш натижаларини кўриб чиқиш.
- Жамиятнинг янги тахрирдаги Уставини тасдиқлаш.
- Жамият балансидаги мавжуд бўлган уй жойларни белгиланган тартибда, жамиятнинг ижро органи томонидан олди-сотди шартномасига асосан фуқароларга сотиш чораларини кўриш.
- Жамият омборидаги мавжуд товар моддий бойликларини ва ихтиёт қисмларни бахолатиб, сотиш масаласини кўриб чиқиш.
Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 5 июн 2022 йил ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 21 июн 2023 йил ҳолатига шакллантирилади.
Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат-паспорт, ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт. (жисмоний шахслар учун-нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун-мазкур юридик шахс томонидан берилган)
Акциядорлар акциядорларнинг йиллик умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Тошлок пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.
Акциядорлар қўшимча маълумот олиш учун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:
Фарғона шахар Мустакиллик кўчаси,312-уй, электрон почта: www.toshloqpaxta.uz , тел.:(90) 166-06-50.