А A
07:58:59 01.03.2025 Shanba
 

15:18 | 14 August 2014

Gerb

“Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тўғрисида”ги Қонун 1992 йил 2 logoиюлда Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг Х сессиясида қабул қилинган.

Ўзбекистон Республикасининг Давлат герби гуллаган водий узра чарақлаб турган қуёш тасвиридан ҳамда сўл томонида буғдой бошоқлари, ўнг томонида очилган пахта чаноқлари суврати туширилган чамбардан иборат.

Гербнинг юқори қисмида республика жипслигининг рамзи сифатида саккиз қиррали юлдуз тасвирланган: саккиз қирра ичида жойлашган ярим ой ва юлдуз мусулмонларнинг қутлуғ рамзидир.

Гербнинг марказида ҳиммат, олижаноблик ва фидойилик тимсоли бўлган афсонавий Хумо қуши қанотларини ёзиб турибди. Ушбу рамз ва тимсоллар халқимизнинг тинчлик, яхшилик, бахт-саодат, фаровонлик йўлидаги орзу-умидларини ифодалайди.

Гербнинг пастки қисмида республика Давлат байроғини ифода этувчи чамбар лентасининг бандига “Ўзбекистон” деб ёзиб қўйилган.

Ishonch telefoni

phone2

+998 73 238-52-60

March 2025
M T W T F S S
« Aug    
 12
3456789
10111213141516
17181920212223
24252627282930
31