10:47 | 18 January 2018
Шавкат Мирзиёев: «Ислом Каримовни эъзозлаш – нафақат вазифамиз, балки муқаддас инсоний бурчимиздир»
Ўзбекистон Республикасининг Биринчи Президенти Ислом Каримов таваллуднининг 80 йиллигини нишонлаш борасида амалга оширилаётган тайёргарлик ишларига бағишланган бугунги видеоселекторда президент Шавкат Мирзиёев томонидан мана шундай сўзлар айтилди. Йиғилишда қатнашган Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги Бош директори Лазиз Тангриев ўз таассуротлари билан ўртоқлашди. Бу хакда Kun.uz сайти хабар бермокда.
«Ўтмишга, халқимизнинг буюк намояндаларига, чунончи, устозга бўлган самимий ҳурматни биз Шавкат Мирзиёевдан ўрганишимиз керак. Назаримда, йиғилишда қатнашган ҳар бир киши бу ҳақиқатга яна бир бор иймон келтирди. У кишининг ўз устози Ислом Каримовга кўрсатаётган бундай юксак эҳтиромини нафақат халқимиз, балки бутун дунё жамоатчилиги эътироф этмоқда», дейди у.
Очиғини айтганда, йиғилишда қатнашиш давомида Президентимизнинг қуйидаги фикрлари мени жуда қаттиқ таъсирлантирди, ҳаяжонга солди: «Биз элмиз, катта миллатмиз, халқмиз. Ўз тарихини йўқотган, унга беписанд муносабатда бўлган элнинг келажаги йўқ. Биз Ислом Каримовни қанча эъзозласак, қанча улуғласак, тараннум этсак, халқимизни, ўзлигимизни, миллатимизни шунча улуғлаган бўламиз. Бу тарихий санани юқори савияда ўтказишимиз юксак маънавиятли ва маърифатли халқ эканимизни намоён этади. Бу тадбирлар, шубҳасиз, ёшларни Ватанга, мустақиллигимизга, ўтган аждодларимизга садоқат руҳида тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга» .
Шу билан бирга, йиғилишда юбилей маросимларини у кишининг ўзидек самимий ва оддий, ортиқча дабдабаларсиз ўтказиш ҳақида ҳам фикрлар билдирилди.
Манба Kun.uz сайти.