13:54 | 11 January 2019
Шавкат Мирзиёев Самарқандга ташриф буюрди
Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев 11 январь куни Самарқанд вилоятига ташриф буюрди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар қилмоқда хамда Kun.uz.
Қайд этилишича, давлат раҳбари вилоятда қурилаётган уй-жойлар, илмий ва маданий объектлар, иқтисодий лойиҳалар билан танишади.
Тушдан кейин Самарқанд шаҳрида фаоллар иштирокида йиғилиш ўтказилади, дейилади хабарда.
Йиғилишда вилоят ҳокимини тайинлаш масаласи ҳам кўрилиши кутилмоқда.
Маълумот учун, 2018 йилнинг июлидан буён Эркинжон Турдимов Самарқанд вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи ҳисобланади.
Манба Kun.uz