А A
00:28:08 08.07.2020 Chorshanba

14:42 | 10 January 2019

Солиқ қарздорлигини пластик картадан сўзсиз ундириш ҳуқуқини берувчи норма бекор қилинди

Print Print
32a69435fa76d7922f35fea9c8594ca6

Солиқ органларига солиқ қарздорлигини жисмоний шахсларнинг пластик карталаридан сўзсиз ҳисобдан чиқариш ҳуқуқини берувчи норма бекор қилинди, деб хабар бермоқда Kun.uz.

Ўтган йил июнь ойида давлат раҳбари давлат солиқ хизмати органлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш тўғрисидаги ҳужжатни имзолаган. Унинг бандларидан бирида солиқчиларга юзага келган солиқ қарздорлигини солиқ тўловчи-жисмоний шахсларнинг пластик карталарига хизмат кўрсатувчи банк ҳисобварақларидан сўзсиз ҳисобдан чиқариш ҳуқуқи берилган. Бунда ҳисобдан чиқариладиган сумма ойига 2 ЭКИҲдан кўп бўлмаслиги керак.

Бироқ норма амалда қўлланмади:

биринчидан, расмий-юридик нуқтаи назардан олганда, ушбу ваколат қонун ҳужжатларида назарда тутилиши керак. Кам деганда, Солиқ кодексининг 63-моддасига тегишли тузатишлар киритиш зарур эди. Бироқ Кодексга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар умумий пакетида улар акс этмади.

Бунинг устига, ушбу ваколатни амалга оширишнинг аниқ механизмини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш талаб этилар эди. Тегишли лойиҳани муҳокамага қўйиб, бунга уриниб кўрдилар. Муҳокама давомида унга доир 57 та фикр-мулоҳаза ва таклиф келиб тушганлиги қисман ҳужжатнинг сифати ҳақида гувоҳлик беради.

иккинчидан, солиқ органларига бундай ваколат бериш ғоясининг ўзини нафақат оддий фуқаролар, балки ҳокимият вакиллари ҳам маъқулламадилар. Хусусан, Марказий банк идоравий манфаатлар бошқа соҳалар ёки умуман мамлакат иқтисодиёти ривожига салбий таъсир кўрсатмаслиги керак дея фикр билдирди.

Эҳтимол, ушбу омиллар солиқчиларга қарздорликни сўзсиз ундириб олиш ҳуқуқини берган норма 2019 йил 1 январдан ўз кучини йўқотишига хизмат қилгандир.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ДСҚда солиқ қарзини пластик картадан сўзсиз ундириш лойиҳаси учун масъул бўлган бошқарма бошлиғи ишдан бўшатилганди.

Манба Kun.uz

Ishonch telefoni

phone2

+998 73 238-52-60

July 2020
M T W T F S S
« Jun    
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031