А A
00:46:18 25.04.2024 Payshanba
 

9:56 | 1 June 2019

Elonlar

ТОШЛОҚ ПАХТА ТОЗАЛАШ” АКЦИЯДОРЛИК ЖАМИЯТИ АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!

“Тошлоқ пахта тозалаш” акциядорлик жамияти акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2019 йил 24 июн куни соат 1100да Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани, Навоий кўчаси, 63-уйда жойлашган “Тошлоқ пахта тозалаш” акциядорлик жамияти маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилади.

Йиғилиш қатнашчиларини рўйхатга олиш соат 10 00 бошланади.

Жамиятнинграсмий веб-сайти:www.Toshloqpaxta.uz

КУН ТАРТИБИДАГИ МАСАЛАЛАР:

  1. Саноқ комиссияси аъзолари сони ва шахсий таркибини тасдиқлаш.
  2. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилишининг регламентини тасдиқлаш.
  3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришларини янада ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида2018 йил 19 сентябрдаги 744-сон қарори ижроси.

Шу билан бирга, “Тошлоқ пахта тозалаш”акциядорлик жамияти Ўзбекистон Республикаси“Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг 40-моддасига мувофиқ қуйидагиларни маълум қилади:

  • овоз берувчи акцияларнинг эгалари бўлган акциядорлар жамият томонидан йирик битим тузиш тўғрисида акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан қарорлар қабул қилишда, агар улар қарши овоз берган бўлса ёхуд овоз беришда узрли сабабларга кўра иштирок этмаган бўлса, ўзларига тегишли акцияларнинг ҳаммаси ёки бир қисми жамият томонидан қайтарибсотиболинишиниталабқилишгаҳақлидир;
  • ўзларигатегишлиакцияларжамият томонидан қайтариб сотиб олинишини талаб қилиш ҳуқуқига эга бўлган акциядорларнинг рўйхати акциядорлар умумий йиғилишида иштирок этиш ҳуқуқига эга бўлганжамиятакциядорлариреестринингмаълумотлариасосидатузилади;
  • ўзларигатегишлиакцияларнингжамият томонидан қайтариб сотиб олиниши тўғрисидаги ёзма талаблари акциядорлар умумий йиғилишининг тегишли қарори қабул қилинган кундан эътиборан ўттиз кундан кечиктирмай жамиятга тақдим этилиши ҳамда мазкур муддат тугаганидан сўнг жамият томонидан қайтариб сотиб олиш талабини қўйган акциядорлардан акцияларни ўн кун ичида бозор нарҳида қайтариб сотиб олинади.

Жамият акциядорларининг реестри шакллантириладиган сана – умумий йиғилишни ўтказиш тўғрисида хабардор қилиш учун акциядорлар реестри 2019 йил 3 июн ҳолатига ва акциядорлар умумий йиғилишида қатнашиш ҳуқуқига эга жамият акциядорларининг реестри (3 иш куни олдин) 2019йил19 июн ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжат–паспорт ҳамда уларнинг вакиллари Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончнома билан келишлари шарт (жисмоний шахслар учун–нотариус томонидан тасдиқланган, юридик шахслар учун–мазкур юридик шахс томонидан берилган).

Акциядорлар, акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши тўғрисидаги маълумотлар билан “Тошлоқ пахта тозалаш”акциядорлик жамияти маъмурий биносида танишишлари мумкин.

Акциядорлар қўшимча маълумотолишучун қуйидаги манзилга мурожаат қилишлари мумкин:Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани, Навоий кўчаси 63-уй.

Электрон почта:info@Tosloqpaxta.uz Телефон : (373) 238-52-60.

Ishonch telefoni

phone2

+998 73 238-52-60

April 2024
M T W T F S S
« Sep    
1234567
891011121314
15161718192021
22232425262728
2930