А A
07:27:38 04.05.2024 Shanba

14:04 | 22 December 2017

Шавкат Мирзиёев 2018 йил номини эълон қилди

Print Print
05a904994795e0c06713790a81a2ad11

Бугун, 22 декабрь куни Симпозиумлар саройида Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисига Мурожаатномаси эълон қилинди.

Бу хакда Kun.uz хабар беради.

Йиғилишда парламент раҳбарияти ва аъзолари, Ўзбекистон ҳукумати, вилоятлар ҳокимлари, аккредитациядан ўтган дипломатик корпуслар ва жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Шавкат Мирзиёев йиғилишда нутқ сўзлади. Президент кириб келаётган янги — 2018 йилни Ўзбекистонда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» деб эълон қилишни таклиф этди.

Ўзбекистон Президентининг бу таклифи йиғилганлар томонидан гулдурос қарсаклар билан қўллаб-қувватланди.

«Бу масала бўйича кўп ўйладик, кўп маслаҳатлашдик. Йил давомида келган кўплаб мурожаатлар, фикр-мулоҳазалар эътиборга олинди. Иш ўринларини яратмасак одамлар биздан рози бўлмайди, кўп муаммолар бор йўл йўқ, свет, газ йўқ, ногиронлар қанча, ҳаммасини яшириб юрдикку? Ном қўйишда жуда ўйладим, натижа бериши керак, чиройли қилиб кўчага ёзиб қўйиш эмас бу.

Мен янги – 2018 йилга юртимизда Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили , деб ном беришни таклиф этаман.

Янги фикр, ғоя, инновация бўлмаса, кейинги кунда юта олмаймиз, ҳар ҳоким буни билиши керак», деди президент.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 1997 йилдан бошлаб ҳар бир йилга шу давр ичида тараққиётнинг муҳим йўналишларини ифода этадиган ном бериш анъанага айланган. 1997—2017 йиллар оралиғида йилларга қуйидагича ном берилган:

2017 йил — «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили»
2016 йил — Соғлом она ва бола йили
2015 йил — Кексаларни эъзозлаш йили
2014 йил — Соғлом бола йили
2013 йил — Обод турмуш йили
2012 йил — Мустаҳкам оила йили
2011 йил — Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик йили
2010 йил — Баркамол авлод йили
2009 йил — Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили
2008 йил — Ёшлар йили
2007 йил — Ижтимоий ҳимоя йили
2006 йил — Ҳомийлар ва шифокорлар йили
2005 йил — Сиҳат-саломатлик йили
2004 йил — Меҳр ва мурувват йили
2003 йил — Обод маҳалла йили
2002 йил — Қарияларни қадрлаш йили
2001 йил — Оналар ва болалар йили
2000 йил — Соғлом авлод йили
1999 йил — Аёллар йили
1998 йил — Оила йили
1997 йил — Инсон манфаатлари йили

Манба Kun.uz сайти

Ishonch telefoni

phone2

+998 73 238-52-60

May 2024
M T W T F S S
« Sep    
 12345
6789101112
13141516171819
20212223242526
2728293031